Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 80 йиллик таваллудиги бағишлаб 2018 йилнинг 27 январ куни мактабимизда “Мустақиллик ва тинчлик йўлидаги миллат қаҳрамони” мавзусида бадиий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.Тадбирда
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳаёти ва юртимизнинг равнақи учун олиб борган ишлари юзасидан маърўза ўқилди. Шундан сўнг тадбирнинг бадиий қисмида Ислом Каримов хотирасига бағишланган видео ролик намойиш этилди ҳамда мактаб ўқувчилари томонидан кўй қўшиқлар концерт дастури намойиш этилди.