Навоий шаҳар 1-сон БМСМда “Ҳисобот концерти”
by on June 4, 2019 in Yangiliklar

Жорий йилнинг 30 май куни Навоий шаҳар 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида 2018-2019 ўқув йилининг якуний “Ҳисобот концерти” ўтказилди.

Концерт дастурига Навоий вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи  Н.Ниязов ҳамда таълим муассасалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассиси Ж.Эшмуминов ташриф буюришди.

Концерт дастурида Халқаро ва Республика танловларида фахрли ўринларни қўлга киритган ёш, умидли ўқувчиларнинг чиқишлари билан биргаликда, истеъдодли ёшлар томонидан йил давомида қилинган сара ижод маҳсуллари намойиш этилди.

Бундан ташқари юқори даражадаги касбийликлари ва ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий етук ривожланишида ўз ҳиссасини қўшган бир қатор педагоглар фахрий ёрлик билан тақдирландилар.

Sayt ishlanmasi COMPASS GROUP