1-синф ўқувчиларига бағишланган байрам концерт дастури
by on December 5, 2019 in Yangiliklar

Навоий шаҳар 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида мусиқа ва санъат йўналишига илк қадамларини қўяётган қалдирғочларимиз бўлмиш, 1-синф ўқувчиларига бағишланган концерт дастури бўлиб ўтди. Дастур давомида дастлаб мактаб директори Ф.Т.Бўронов ва ЎИБДЎ А.А.Пулатовалар сўзга чиқиб, ёш қалдирғочларимизни табриклашди. Сўнгра тадбир ташкилотчилари томонидан тайёрланган концерт дастури намоиш этилди. Дастур якунида 1-синф ўқувчиларига мактаб маъмурияти томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.

Sayt ishlanmasi COMPASS GROUP