1-сон БМСМ эстрада вокал йўналишининг 5-синф ўқувчиси Ғуломжонова Наргиза Қаҳрамон қизи Чехия Республикаси Прага шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро кўрик танловда гран при сохибаси бўлди, хамда фахирли 1-ўринни эгаллади.
by on December 9, 2019 in Yangiliklar

Навоий шаҳар 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби эстрада вокал йўналишининг 5-синф ўқувчиси Ғуломжонова Наргиза Қаҳрамон қизи 2019 йилнинг 26-2 декабр кунлари  Чехия Республикаси Прага шаҳрида бўлиб ўтган “Diamonds Voice” номли Халқаро кўрик танловда гран при сохибаси бўлди хамда “Созвездие добра” номли Халқаро кўрик танловда эса, фахирли 1-ўринни эгаллаб, юртимиз шаънини кўкларга кўтарди. Наргизанинг ширали ва ёқимли овози ҳамма қатнашчиларни лол қолдирди. Албатта бундай мувоффақиятларга сазовор бўлишда Наргизанинг устози Рузметова Гузал Сайибовнанинг мехнатлари катта. Унинг берган таълим тарбияси, саҳна ортида туриб қўллаб қувватлаши Наргизага куч бериб, уни янада юқори чўққиларни забт этишига туртки бўлди десак, муболаға бўлмайди. Шундай жонкуяр устозларимиз ва шижоатли,етук ўқувчиларимиз борлигидан фахирланамиз.

Sayt ishlanmasi COMPASS GROUP