Навоий шаҳар 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби эстрада хонандалиги йўналишининг 3-синф ўқувчиси Рўзимуродова Маржона Россия Республикасининг Москва шаҳрида бўлиб ўтган “Осенние Таланты” номли Халқаро онлайн кўрик танловда фахрли 1-ўринни эгаллади.
by on January 11, 2021 in Yangiliklar

Навоий шаҳар 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби эстрада хонандалиги йўналишининг 3-синф ўқувчиси Рўзимуродова Маржона 2020 йилнинг 26 сентябр куни Россия Республикасининг  Москва шаҳрида бўлиб ўтган “Осенние Таланты” номли Халқаро онлайн кўрик танловда фахрли 1-ўринни  хамда 2020 йилнинг  27 октябр  куни  Польшада бўлиб ўтган “Жемчужинка 2020” Халқаро онлайн танловда  1-ўринларни эгаллади. Бундай ютуқларни қўлга киритишда албатта Маржонанинг тиришқоқлиги, ўз устида ишлаши ва санъатга бўлган қизиқиши  туртки бўлди десак муболаға бўлмайди. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, бундай улкан ютуқларни қўлга киритишда  Маржонанинг устози  бўлган 1-сон БМСМ эстрада хонандалиги йўналиши ўқитувчиси Рузметова Гузал Сайибовнанинг  мехнатлари жуда катта. Маржонанинг келгуси ўқишлариги омадлар тилаймиз.

Sayt ishlanmasi COMPASS GROUP