Навоий шаҳар 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби дутор йўналиши 4-синф ўқувчиси Турсунова Гулфайз Санк Петербург шаҳрида бўлиб ўтган “Магия талантов” Халқаро онлайн танловда фахрли 1-ўринни эгаллади. Гулфайз мактабда ўқувчилар орасида қизиққонлиги,тиришқоқлиги билан ўқувчилар орасида алохида ажралиб туради. Мактабда ва вилоят миқёсида бўладиган барча тадбирларда фаол иштирок этади. Гулфайзни санъат йўналишига қизиқишига устози 1-сон БМСМ дутор йўналиши ўқитувчиси Сойимова Наргиза Нуруллаевнанинг хизматлари катта эканлигини айтиб ўтиш лозимдир. Гулфайзни келгусида санъат сохасини мукаммал эгаллаб устози сингари ажойиб мутахассис бўлиб етишишини тилаб қоламиз.