Навоий шаҳар 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби анаънавий доира йўналишининг 1-синф ўқувчиси Неъматуллаев Самандар Санк Петербург шаҳрида бўлиб ўтган “Магия талантов” номли Халқаро онлайн танловда фахрли 1-ўринни эгаллади.
by on January 11, 2021 in Yangiliklar

Навоий шаҳар 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби анаънавий доира йўналишининг 1-синф ўқувчиси Неъматуллаев Самандар  Санк Петербург шаҳрида бўлиб ўтган “Магия талантов” номли Халқаро онлайн танловда фахрли 1-ўринни хамда Краснодар  шаҳрида бўлиб ўтган “Тихоя моя родина ” Халқаро онлайн танловда шарафли 1-ўринниларни эгаллади. Самандар ёш бўлишига қарамай тенгқурлари орасида жудаям тиришқоқлиги ва санъатга чанқоқлиги билан алохида ўрин эгаллайди. Унинг доирага бўлган қизиқишига устози 1-сон БМСМ доира  йўналиши ўқитувчиси Абдурахмонов Эрали Эркиновичнинг мехнатлари жуда юқоридир. Эрали Эркинович мактабда жудаям махоратли, ўз ишининг устаси, ўз устида ишлайдиган устозлардан бири саналади. Унинг ўқувчилари кўплаб Халқаро, Республика, Вилоят,шаҳар босқичларида бўладиган танловларда фахрли ўринларни эгаллаб келишган. Самандар хам шулар қаторида. Биз устоз ва шогирднинг келгуси ўқиш ва ишларига улкан мувоффақиятлар тилаймиз.

Sayt ishlanmasi COMPASS GROUP