1 son bmsm
by on 12 марта, 2021 in Новости

IMG_20210312_153932_517Навоий шаҳар 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби “Халқ чолғулари” бўлими Доира синфи ўқитувчиси вазифасига ишга қабул қилиш тўғрисида кенгаш йиғилиши ўтказилди. Йиғилишни мактаб директори Э.Э.Абдурахмонов очиб берди ҳамда олиб борди. Х.С.Гаффорова кун тартибида қўйилган масала билан кенгаш аъзоларини таништирди.
Насуллаев Шохзод Бахшилло ўғли маълумотномаси ўқиб эшиттирилди. Ш.Насуллаев Навоий шаҳар 1-сон БМСМ “Халқ чолғулари” бўлими Доира йўналишида, хамда Ўзбекистон Республикаси Давлат Консерваторияси қошидаги ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейида доира йўналишида тахсил олган. Насуллаев Шохзод бугунги кунга қадар доира йўналиши бўйича бир қатор кўрик-танлов, фестивалларда иштирок этган.
Кенгаш аъзолари томонидан Ш.Насуллаевга соҳага оид саволлар берилди, унинг ижросида диора мусиқа асбобида куйлар тингланди.
Йиғилишда кенгаш аъзолари томонидан бир овоздан Насуллаев Шохзод Бахшилло ўғлини “Халқ чолғулари” бўлими доира ўқитувчиси вазифасига ишга қабул қилиниши маъкулланди.

Sayt ishlanmasi COMPASS GROUP